«сердар бердимуҳамедов» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
15 апрель 2023, 13:50

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди. Савдо-иқтисодий (Шовот-Тошовуз чегараолди савдо сонасини ташкил этиш), энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Туркманистонда хотин-қизларга байрам совғаси сифатида 17 доллардан тарқатилмоқда
4 март 2023, 12:45

Туркманистонда хотин-қизларга байрам совғаси сифатида 17 доллардан тарқатилмоқда

Туркманистонда президент номидан 8 март совғаси сифатида хотин-қизларга 60 манатдан пул берилади. Бу давлат курси бўйича 17 доллар, «қора бозор»да эса 3 доллар дегани. Боғча тарбияланувчиларига биринчилардан бўлиб президент совғасини топшириш бошланган.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларацияни имзоланди
21 октябр 2022, 11:59

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларацияни имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказди
21 октябр 2022, 11:47

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказди

Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди. Дастлаб «Ўғузхон» саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
22 сентябрь 2022, 17:33

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди
15 сентябрь 2022, 09:29

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

Камилов ва Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» ордени билан тақдирланди
27 август 2022, 08:42

Камилов ва Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди. Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов эса Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Маросим Ашхободда бўлиб ўтди.

Туркманистон билан 19 та ҳужжат имзоланди
15 июл 2022, 11:30

Туркманистон билан 19 та ҳужжат имзоланди

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 19 та ҳужжат, жумладан, Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида, транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини олиб киришдан манфаатдор
15 июл 2022, 10:00

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини олиб киришдан манфаатдор

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ўзбекистон энергетика соҳасида, жумладан, Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Туркманистонга таклиф қилди
14 июл 2022, 17:09

Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Туркманистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини «Кўксарой» қароргоҳида кутиб олди. Шундан сўнг, икки давлат етакчилари тор доирадаги музокараларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Туркманистонга келишга таклиф қилди.

Туркманистон президенти Тошкентга келди
14 июл 2022, 13:51

Туркманистон президенти Тошкентга келди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
13 июл 2022, 15:25

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

14−15 июль кунлари Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. У президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ва Самарқандга боради.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти ва сайланган президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
15 март 2022, 17:38

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти ва сайланган президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда, жумладан, икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади
15 март 2022, 13:58

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.

Сердар Бердимуҳамедов — Туркманистоннинг янги президенти
15 март 2022, 12:11

Сердар Бердимуҳамедов — Туркманистоннинг янги президенти

Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 72,9 фоиз овоз билан президентликка сайланди.

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди
14 феврал 2022, 19:14

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди

Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (39 ёш) март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади. Унинг номзоди Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи «Туркманистон демократик партияси» номидан кўрсатилган.

Туркманистонда «президент имижини бузмаслик» учун дўконларда навбат ҳосил қилиш тақиқланди — ОАВ
29 апрель 2021, 09:53

Туркманистонда «президент имижини бузмаслик» учун дўконларда навбат ҳосил қилиш тақиқланди — ОАВ

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида «президент имижини бузмаслик» учун дўконлар олдида одамларнинг йиғилиши тақиқланганлиги айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли дўконда 4 кишидан кўпроқ одам тўпланса, полиция ҳибсга олиш билан таҳдид қилаётганлигини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг